АсосийJamiyat

Ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари фаолияти баҳолаб борилади

'Ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари фаолияти баҳолаб борилади'ning rasmi

Эндиликда Бош вазир ўринбосарлари, вазирлар ва давлат қўмиталари раислари лавозимларига номзодлар Қонунчилик палатаси томонидан маъқулланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 январдаги “Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” Фармони билан Ҳукумат фаолиятини тубдан такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари белгиланди.

Ҳужжатга кўра, 2019 йил 1 апрелдан:

• Бош вазир ўринбосарлари, вазирлар ва давлат қўмиталари раислари лавозимларига номзодлар Қонунчилик палатаси томонидан маъқулланади. Бунда номзодлар ўзларининг ҳаракатлар режаларини тақдим этиши лозим;

• барча даражадаги ижро этувчи ҳокимият органлари ва уларнинг раҳбарлари фаолияти баҳолаб борилади;

• Ҳукуматнинг мавзули сайёр (очиқ) мажлислари тизимли асосда ўтказилади;

• Бош вазир Ҳукумат аъзолари билан биргаликда ҳар чоракда Олий Мажлис палаталарига Давлат дастурининг амалга оширилиши тўғрисида ҳисобот тақдим этади.

2019 йил 1 майгача вазирликлар, давлат қўмиталари, Ҳукумат тузилмасига кирувчи идоралар ҳамда хўжалик бошқаруви органларини янада ихчамлаштириш ва фаолиятини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилади.

Шунингдек, “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги (янги таҳрирда) ҳамда “Стратегик режалаштириш тўғрисида”ги Қонунлар қабул қилинади.

Давлат бошқаруви органлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари меҳнат натижалари, бажариладиган меҳнат функцияларининг мураккаблиги ва жавобгарлиги билан чамбарчас боғлиқ ҳолда такомиллаштирилади.

    Бошқа янгиликлар