АсосийDunyo

Дания Германия билан чегарада девор қуришни бошлади

'Дания Германия билан чегарада девор қуришни бошлади 'ning rasmi

Дания Германия билан чегарада 70 километр узунликдаги девор қуришни бошлади, дея хабар берди РИА Новости нашри.

Германиядан Даниядаги фермаларга Африка чўчқа гриппи вируси ўтишининг олдини олиш девор кўтарилишига сабаб сифатида кўрсатилмоқда. Қурилиш ишлари Германиянинг шимолий ҳудуди Шлезвиг-Гольштейндан бошланган. Дания ҳукумати чорвадорликни мамлакат иқтисодиётининг энг муҳим тармоқларидан бири, деб ҳисоблайди. Девор эса қорамолларни чегарадан ўтиб кетишининг олдини олади. Бироқ ушбу лойиҳа эколог олимларнинг норозилигига сабаб бўлмоқда. Улар бу табиий мувозанатни бузилишига олиб келишидан ташвишда.

    Бошқа янгиликлар