АсосийDunyo

Бангкокда 400 дан ортиқ мактаблар ёпилди

'Бангкокда 400 дан ортиқ мактаблар ёпилди 'ning rasmi

Таиланд пойтахти Бангкокни қалин тутун қоплагани туфайли ҳукумат 400 дан ортиқ мактабларни ёпишга мажбур бўлмоқда, деб хабар берди РенТВ.ру нашри.

Шаҳарнинг 41 та туманида ҳавонинг юқори заҳарланиш даражаси сақланиб турибди. Ҳаво сифати индекси 175 га тенг. Бу эса нафас йўлида муаммоси бор одамлар ва болалар саломатлиги учун хавфли ҳолат эканини англатади. Шунинг учун ҳукумат ота-оналардан болаларни иложи борича ташқарига чиқармасликни сўрамоқда. Вазиятни бартараф этиш учун шаҳар маъмурияти сувдан кўпроқ фойдаланишга, яъни шаҳарга кўп миқдорда сув сепишга ҳаракат қилмоқда.

    Бошқа янгиликлар