АсосийDunyo

Рамзан Қодиров Хабибнинг отасига "Мерседес" ML совға қилди

'Рамзан Қодиров Хабибнинг отасига "Мерседес" ML совға қилди 'ning rasmi

Хабиб Нурмагомедов ва унинг отаси кеча Чеченистонда Рамзан Қодиров билан учрашишди.

Ташриф чоғида Абдулманап Нурмагомедовга сўнгги русумдаги «Мерседес» ML автомобили тақдим этилди.

"Отам Чеченистондан ана шундай совға билан қайтди. Шундай совға учун, отамга, шунингдек Доғистондаги оилаларга кўрсатилаётган эътибор учун раҳмат ака. Сиз Доғистон учун қилган ишларингизни мен шахсан биламан.

Яратган сизга узоқ умр ато этсин. Чеченистон халқига узоқ вақт хизмат қилишингизни тилайман", - дея Рамзан Қодировга миннатдорчилик хабарини қолдирди Нурмагомедов Инстаграмдаги саҳифасида.

    Бошқа янгиликлар