АсосийDunyo

Франция Италиядаги элчисини чақириб олди

'Франция Италиядаги элчисини чақириб олди'ning rasmi

Франция ва Италия ўртасидаги вазият тобора мураккаблашиб бормоқда. Франция ташқи ишлар вазирлиги Италиядаги элчисини маслаҳатлашиш учун чақиртириб олди, деб хабар берди РИА Новости нашри.

Бунга Италия расмий шахслари томонидан Францияга билдирилаётган таъна-маломатлар сабаб бўлган.Вазирлик берган баёнотга кўра, Франция Италия билан дўстликка содиқ бўлиб қолиши, бироқ Италия Франциянинг демократик йўл билан сайланган ҳукуматига ҳурматсизлик қилаётгани таъкидлаб ўтилган.Январь бошида Италия бош вазири ўринбосари Луижи Ди Майо Франциядаги “сариқ нимчалилар” ҳаракатини таслим бўлмасликка чақирган ва сиёсий ёрдам таклиф қилган.Франция томон эса Италия ҳукумати аъзоларининг баёнотларини Франциянинг ички ишларига аралашув деб баҳоламоқда.

    Бошқа янгиликлар