АсосийJamiyat

ИИВнинг ихтисослаштирилган мактаб-интернати ошхоналарида аутсорсерлар хизмат кўрсатади

'ИИВнинг ихтисослаштирилган мактаб-интернати ошхоналарида аутсорсерлар хизмат кўрсатади'ning rasmi

Ҳукумат қарори билан Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчилари овқатланиш тизимини аутсорсинг шартларида ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақида Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали маълум қилди.

Низомга мувофиқ, аутсорсерлар умумий овқатланиш соҳасида камида уч йил фаолият кўрсатган, аутсорсинг хизмати бўйича камида бир ойлик шартнома суммасига тенг айланма маблағларга эга бўлиши лозим.

Аутсорсинг хизмати кўрсатиш бўйича шартнома уч нусхада тузилади.

Аутсорсер томонидан фойдаланиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари сертификатлар билан тасдиқланиши, шунингдек, халқаро ва миллий стандартлар талабларига жавоб бериши шарт.

Ошхонанинг ишлаб чиқариш хоналари, асбоб-ускуналари, идиш-товоқлари ва мебеллари ижара шартномаси асосида “ноль ставка” бўйича аутсорсерга фойдаланишга берилади.

Изоҳ: аутсорсер – шартнома асосида ўқувчиларни овқатлантириш хизматини кўрсатувчи юридик шахс.

    Бошқа янгиликлар