АсосийJamiyat

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Исроилдаги туризм кўргазмасида иштирок этди

'“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Исроилдаги туризм кўргазмасида иштирок этди'ning rasmi

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси 12-13 февраль кунлари Тель-Авивда бўлиб ўтган “International Mediterranean Tourism Market“ XXV Халқаро туризм кўргазмасида иштирок этди.

Исроилда ўтказилган туризм соҳасидаги мазкур тадбир ҳар йили ўз майдонида соҳа етакчиларини йиғиб, туризм саноатининг ҳам минтақавий, ҳам глобал трендларини тақдим этади.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК хабарига кўра, кўргазмада Исроил туризм бозорининг вакиллари билан бир қаторда, дунёнинг кўплаб мамлакатларининг авиакомпаниялари, сайёҳлик агентликлари, меҳмонхоналари ўзларининг туристик таклифлари билан иштирок этган.

Миллий авиакомпаниямизнинг кўргазма стендида авиакомпаниянинг парвозлар географияси, самолётлар парки, парвозлар жадвали, Тошкент орқали жанубий-шарқий Осиё мамлакатларига учувчи транзит йўловчилар учун қулай кесишувлар ва сайёҳлик йўналишлари ҳақида кенг маълумот тақдим этилган.

Миллий авиакомпаниямиз вакиллари кўргазма доирасида ташкил этилган “воркшоп”, семинар ва матбуот анжуманларида иштирок этдилар.

Кўргазма доирасида юртимиз вакилларининг хорижлик компаниялар билан учрашувлар ўтказиш юзасидан келишувлар амалга оширилди.

    Бошқа янгиликлар