Канаданинг Торонто шаҳрида тинимсиз ёғаётган ёмғир туфайли мактаблар ва бошқа ўқув муассасалари ёпилди, деб хабар берди News.day.az нашри.
Айни вақтда шамол тезлиги соатига 70 км.га етган. Бу эса кўчаларда юриш учун хавфлидир. Аҳоли ташувчи транспорт воситалари ҳам кучли жала сабаб ҳаракатлана олмаяпти. Бу каби ҳолатни мамлакатнинг бошқа йирик шаҳарларида ҳам кузатиш мумкин. Метеорология хизмати вакиллари ҳафта сўнгига қадар 25 см қалинликдаги қор ёғиши кутилаётганини хабар қилишмоқда.






