1

"Chimgan Challenge". Ёшлар фестивалида ғолиблар аниқланди

СПОРТ 17.02.2019, 13:29
"Chimgan Challenge". Ёшлар фестивалида ғолиблар аниқланди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташаббуси билан Тошкент вилоятининг Бўстонлик туманида 10 ёшдан 30 ёшгача бўлган ҳаваскор ёшлар ўртасида “Chimgan challenge” қишки спорт турлари бўйича ёшлар фестивали ташкил этилди.

Икки кун давом этган ўзига хос спорт байрамида Тошкент вилоятининг барча шаҳар ва туманларидан 500 нафарга яқин ёшлар қишки спорт турларининг тоғ чанғиси, сноуборд ва қор устида волейбол йўналишларида ўз маҳоратларини синовдан ўтказишди.

“Chimgan challenge” қишки спорт турлари бўйича ёшлар фестивалида дастлаб тоғ чанғиси бўйича мусобақалар ташкил этилди.

Ушбу йўналишда фестиваль иштирокчилари биринчи кунги баҳсларда мураккаб қорли йўлларда 760 метр масофани босиб ўтишди.

Иккинчи кунги беллашувлар ҳам мухлису-мутахассисларда катта таассурот қолдирди. Унда ёшлар қишки спорт турларининг энг қизиқарли тури бўлган скейтборд йўналишида ўзаро баҳслашди. Иштирокчиларнинг 550 метр масофадаги ҳар бир чиқиши спорт ихлосмандлари томонидан олқишлар билан қарши олинди.

Тоғ чанғиси беллашувларида қизлар ўртасида Сабина Режебова, йигитлардан эса Арман Гаюпов марра чизиғини биринчи бўлиб босиб ўтган ҳолда ўз ёш тоифаларида ғолибликни қўлга киритишди. Сноуборд бўйича 10-14 ёшли болалар ўртасида 1-ўринни Фозилов Оқил эгаллади.

Волейболчилар ўртасида ўтказилган баҳсларда эса омад Чирчиқ-1 жамоасига насиб этди. 2-ўринни Чирчиқнинг иккинчи жамоаси эгаллади. 3-ўринга Янгийўл тумани волейболчилари сазовор бўлишди.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан таъсис этилган кубок, диплом ва медаллар билан тақдирланишди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1