Давлат хизматлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси Бошқармаси ва туман ФҲДЁ органлари томонидан хонадонма-хонадон юриб ўтказилган, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган тадбирда Тахиатош туманининг “Найманкул” қишлоқ фуқаролар йиғини чекка ҳудуди ҳисобланган қўшни Туркманистон Республикаси билан чегарадош “Шатираук” аҳоли яшаш пунктида 2 та оиланинг 2001-йилда туғилган 16 ёшдан ошган ва туғилганлик ҳақида гувоҳномага эга бўлмаган фарзандларига тегишли ҳужжатлар расмийлаштириб берилди.
Гувоҳнома топширилиши жараёнида Сейтов Гучбай Кличметов ҳозирда фарзанди 17 ёшга тўлганлиги ва шу йил олий ўқув юртига ҳужжат топшириш ниятида эканлигини билдирди. Аммо унинг фарзанди авваллари тегишли ҳужжатларга эга бўлмагани учун фуқаролик ҳуқуқларидан фойдалана олмаган. Эндиликда бу муаммолар ҳал этилди. Гучбай Кулметов давлат хизматлари агентлиги ходимларига миннатдорчилик билдирди.
Давлат хизматлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси Бошқармаси раҳбарияти ва Тахиатош тумани ФҲДЁ ходимлари ҳужжатларни фуқароларнинг уйларига совғалар билан етказиб берди.






