Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида 16 февраль куни соат 09.00ларда Э.Ш. ўзининг “Tayota Corolla” русумли автомашинасини Олтинвоҳа маҳалласи ҳудудидан ўтувчи йўлининг 1408-км.да ҳайдаб кетаётиб, йўл четида велосипед ҳайдаб кетаётган Олтинвоҳа маҳалласида яшаган Ш.Х.ни уриб юборган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Натижада Ш.Х. жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






