АсосийJamiyat

"Спарк"ка ортилган парфюмерия маҳсулотлари тўхтатиб қолинди

'"Спарк"ка ортилган парфюмерия маҳсулотлари тўхтатиб қолинди'ning rasmi

Фарғона вилояти божхоначилари томонидан сифати кафолатланмаган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаганмаҳсулотларнинг олиб ўтилишига қарши чора-тадбирлар давом эттирилмоқда.

Жумладан, вилоят божхона бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги тезкор тадбирда “Водил-Фарғона” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро Б.Ў. бошқарувида бўлган “Спарк” русумли автомашина Фарғона шаҳрида тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, автомашина салонида хорижда ишлаб чиқарилган, умумий қиймати 7,7 миллион сўмлик аёллар парфюмерия маҳсулотлари борлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар