1

Қашқадарё вилоятида "Трамадол" бўлган юк автомашинасини тўхтатилди

ЖАМИЯТ 23.02.2019, 20:33
Қашқадарё вилоятида "Трамадол" бўлган юк автомашинасини тўхтатилди

Давлат хавфсизлик хизмати Қашқадарё вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида «Тошкент—Денов» йўналишида ҳаракатланиб келаётган Алишер Раҳмонов бошқарувидаги Isuzu русумли юк автомашинаси Чироқчи туманидаги «Умакай» постида тўхтатилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Автомашина кўздан кечирилганда, унинг салонида 30 минг дона «Трамадол» таблеткаси борлиги аниқланди. Маълум бўлишича, ушбу гиёҳвандлик воситасини фуқаро Бекзод Каримов Тошкент шаҳри, Чилонзор туманида жойлашган «Кўҳинур" тўйхонаси олдида Эъзоза исмли аёлдан 34,5 миллион сўмга сотиб олишга келишиб, шундан 15 миллион сўмини беради ва юкни Алишер Раҳмоновга топширади. Ҳайдовчи Алишер Раҳмонов эса уни Сурхондарё вилоятига етказиб бериши керак бўлади.

Чироқчи тумани ҳудудида Жамолиддин Хурсандов бошқарувидаги юк автомобили текшириб кўрилганда, унинг юкхонасида ҳам 30 минг дона «Трамадол» борлиги маълум бўлди. Аниқланишича, мазкур гиёҳвандлик воситаларини Тошкент шаҳрида туғилган Қобил Пўлатов исмли шахс Сурхондарё вилояти, Денов шаҳрида туғилган Олимжон Хурсановга 57 миллион сўмга сотган. Шундан сўнг у ушбу воситаларни Адҳам Жўрақуловга беради. Адҳам эса уларни юк сумкасига жойлаштириб, Сурхондарё вилоятига кетаётган ҳайдовчи Жамолиддин Хурсандовга топширади ва Денов туманида акаси Акрам Жўрақўлов олишини айтади.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1