1

Олтин ва кумуш медаллар битирувчилар учун олий ўқув юртига кириш имтиёзини берадими?

ЖАМИЯТ 23.02.2019, 21:08
Олтин ва кумуш медаллар битирувчилар учун олий ўқув юртига кириш имтиёзини берадими?

Халқ таълими вазирлиги томонидан “Умумий ўрта таълим муассасалари ва академик лицейларнинг иқтидорли битирувчиларини олтин ва кумуш медаллар билан тақдирлаш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланган эди.

Вазирликнинг сайтида келтирилишича, юқорида келтириб ўтилган Низомда олтин ва кумуш медаллар билан тақдирланган ўқувчиларга олий ўқув юртига кириш учун турли имтиёзлар берилиши кўзда тутилмаган.

"Олтин ва кумуш медаллар аъло баҳоларда ўқиган ўқувчиларга берилишини инобатга олсак, кириш имтиҳонларида имтиёзли баллар берилмайди.

Ушбу мукофот билан тақдирлашдан кўзланган мақсад эса ўқувчиларни таълим олишга бўлган қизиқишларини янада ошириш, улар ўртасида соғлом рақобатни шакллантириш, коррупцион ҳолатларни олдини олиш ва иқтидорли ўқувчилар билимини рағбатлантиришдан иборатдир", - дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1