1

Божхоначилар томонидан ноқонуний таблеткалар савдосига чек қўйилди

ЖАМИЯТ 23.02.2019, 21:50
Божхоначилар томонидан ноқонуний таблеткалар савдосига чек қўйилди

Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда таркибида гиёҳванд моддалар мавжуд бўлган таблеткалар савдосига қарши тезкор тадбир бўлиб ўтди.

Унда фуқаро Д.К. шартли харидорга Андижон шаҳрида 700 минг сўм эвазига 20 дона “Трамадол” ва 22 дона “GERICA” номли дори воситаларини сотаётган вақтида тўхтатиб қолинди. Фуқаронинг қўл сумкаси белгиланган тартибда кўздан кечирилганида ушбу сумкада ҳам 372 дона сифати кафолатланмаган дори дармонлар борлиги аниқланди.

Шундан сўнг фуқаро Д.К. ўзининг ёнида бўлган 9 дона “Трамадол”таблеткаларини ўз ихтиёри билан топширди.

Олинган ашёвий далилларнинг умумий қиймати 31,2 миллион сўмни ташкил қилди.

Фуқаро К.Д.га нисбатан Жиноят Кодексининг 273-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1