1

Хронометраж тадбирлари олиб борилмоқда

ЖАМИЯТ 25.02.2019, 12:44
Хронометраж  тадбирлари олиб борилмоқда

Сурхондарё вилояти давлат солиқ хизмати органлари томонидан январ ойида тадбиркорлик субъектларида ўтказилган 301 та хронометраж кўздан кечириш тадбирлари давомида бир кунлик тушум ўтган ҳафтанинг шу кунги тушумига нисбатан 529 миллион 52 минг сўмга ошган. Шунингдек, 265 нафар фуқаро норасмий фаолият олиб бораётгани маълум бўлган. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими хабар бермоқда.

Тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган изчил ислоҳотларга қарамай, айрим тадбиркорларнинг нақд пулни яшириш, савдо тушумини камайтириб кўрсатиш ва норасмий тарзда ишчи-ходимларни ёллаб ишлатиш каби ноқонуний ҳаракатлари хуфёна иқтисодиёт ривожига хизмат қилмоқда. Мазкур ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида давлат солиқ хизмати органлари томонидан мунтазам равишда профилактик тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Зеро, қоидабузарларга нисбатан доимий назоратни ўрнатиш солиқ хизмати ходимлари зиммасидаги асосий вазифа ҳисобланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1