Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан ташкил этиладиган пресс-тур Хива шаҳридаги “Ичан қалъа” давлат музей-қўриқхонасида жойлашган моддий маданий мерос объектларининг ҳолатини ўрганиш, уларни оммага кенг тарғиб қилишмақсадида ташкил этилмоқда.
Хоразм замини қадимий ва бой маданияти, гўзал ҳамда бетакрор обидалари, ноёб осори-атиқалари билан дунё аҳлини ҳамиша лол қолдириб келган. Айниқса, кўҳна ва навқирон Хива истиқлол йилларида янада кўркам қиёфа касб этиб, маҳаллий ҳамда хорижий сайёҳлар қадами узилмайдиган гавжум шаҳарга, юртимизнинг чинакам туризм марказларидан бирига айланди.