АсосийДУНË

Трампнинг Хитойга ташрифи Ҳормуз бўғози бўйича натижа бермади

Музокараларда бўғозни очиш масаласида илгарилашув бўлмаган, Ҳормузда ҳаракат эса ҳали ҳам чекланган қолмоқда.

'Трампнинг Хитойга ташрифи Ҳормуз бўғози бўйича натижа бермади'ning rasmi

АҚШ собиқ президенти Дональд Трамнинг Хитойга ташрифи Ҳормуз бўғози масаласида аниқ натижа бермагани айтилмоқда. Бу ҳақда Bloomberg хабар қилди.

Маълумотларга кўра, Эрон томони бўғоз устидан назоратни юмшатишга қизиқиш билдирмаяпти. Масъуд Пезешкиён эса Ҳормузда “самарали ва профессионал назорат механизмлари” жорий этилишини билдирган.

Шу билан бирга, Хитой ташқи ишлар вазири Ван И бўғозни тезроқ очиш кераклигини таъкидлаган.

Хабарда қайд этилишича, минтақадаги кескинлик сабаб Ҳормуз орқали кемалар ҳаракати чекланган ҳолатда қолмоқда, сўнгги суткада жуда кам сонли кема ўтган.

    Бошқа янгиликлар