АсосийJamiyat

"Шарқ тароналари" халқаро фестивалини ўтказиш санаси эълон қилинди

'"Шарқ тароналари" халқаро фестивалини ўтказиш санаси эълон қилинди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 февралда "Шарқ тароналари" халқаро мусиқа фестивалини ўтказишга тайёргарлик кўриш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлигининг Самарқанд шаҳрида "Шарқ тароналари" халқаро мусиқа фестивали ўн иккинчи марта 2019 йилнинг 26-30 август кунлари ўтказилиш ҳақидаги таклифи маъқулланди.

Шунингдек, Қарор билан Фестивалга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Ташкилий қўмита таркиби тасдиқланди.

Фестиваль доирасида "Шарқ халқлари анъанавий мусиқа санъатини ривожлантириш истиқболлари" мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилади. Унда хорижлик ва маҳаллий таниқли мусиқашунос олим ва мутахассислар ҳамда тадқиқотчилар ўз маърузалари билан иштирок этади.

    Бошқа янгиликлар