АсосийJamiyat

Акмал Нур "Фидокорона хизматлари учун" ордени билан тақдирланди

'Акмал Нур "Фидокорона хизматлари учун" ордени билан тақдирланди'ning rasmi

Атоқли рассом, Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нуридинов Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони билан "Фидокорона хизматлари учун" ордени билан тақдирланди. Бу ҳафда ЎзА хабар берди.

Маълумки, "Фидокорона хизматлари учун" ордени билан мамлакатнинг иқтисодий ва маданий юксалишига, мудофаа қудратини кучайтириш ва миллий хавфсизлигини таъминлашга, жамиятда тинчлик ва барқарорликни, миллатлараро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга, халқ фаровонлигини оширишга катта ҳисса қўшган, ўзининг истеъдоди, билим ва тажрибасини Ватанимиз равнақига бахш этиб, фидойилик намунасини кўрсатиб келаётган фуқаролар ва ҳарбий хизматчилар мукофотланади.

Акмал Нур (Акмал Нуридинов) 1959 йил Наманганда таваллуд топган. 1978 йили Павел Беньков номидаги Республика рассомлик билим юртини, 1984 йили Тошкент театр ва рассомлик институтини тамомлаган.

Атоқли рассом 1990 йилдан буён Ўзбекистон бадиий академияси аъзоси.

1997 йили у Ўзбекистон Бадиий академияси энг ёш академиги сифатида эътироф этилган. 2003 йили "Ўзбекистон халқ рассоми" унвони билан тақдирланган.

    Бошқа янгиликлар