1

Самарқандга бу йил 500 минг хорижий сайёҳ келиши кутилмоқда

ЖАМИЯТ 27.02.2019, 19:24
Самарқандга бу йил 500 минг хорижий сайёҳ келиши кутилмоқда

Ўтган йили Самарқанд вилоятига 100 дан ортиқ давлатлардан 351 минг чет эллик ҳамда 2 миллион маҳаллий сайёҳлар ташриф буюриб, уларга 116,7 миллион долларлик хизматлар кўрсатилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимининг ўринбосари Б.Нуруллаев вилоят Кенгаши депутатларига ҳисоботида маълум қилди, деб ёзади "Zarnews.uz".

Жорий йилда вилоятга 500 минг хорижий ва 2,5 миллион маҳаллий сайёҳлар келиши кутилмоқда. Туристик хизматлар сифатини ва кўламини кенгайтириш, уларнинг вақтини мазмунли ташкил этишда шарт-шароитлар яратиш эвазига сайёҳларнинг вилоятда бўлиш муддати 3-3,5 кунгача узаяди. Туристик хизматлар экспорти 220 миллион долларга етказилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1