Таиланд миллий сайлов комиссияси сайлов ўтказилаётган пайтда овоз бериш биноларида селфига тушиш, рақамлар ёзилган футболкада сайлов участкасига келишни тақиқлади, деб хабар берди РИА новости нашри.
Якшанба куни Таиландда 2011 йилдан бери илк маротаба умумий парламент сайловлари бўлиб ўтади. Селфи ва рақамли футболка тақиқлангани ҳақида ҳар бир участка сайлов комиссияси ходими одамларни огоҳлантиришади.
Сайлов комиссиясининг фикрича, номзоднинг сайлов рақами туширилган футболкада селфи қилиш ва суратни ижтимоий тармоқларга жойлаштириш тарғибот вазифасини ўтар экан.






