АҚШнинг Калифорния штатидаги Сан-Франциско шаҳрида бўлган отишмада бир киши ҳалок бўлди, уч киши жабрланди, деб хабар берди РИА новости нашри.
Манбанинг хабар беришича, шанба куни кечқурун номаълум шахс қуролдан ўқ узган. Оқибатда бир киши ҳалок бўлиб, уч киши яраланган. Яраланганлардан бирининг аҳволи оғир, деб баҳоланмоқда.
Ҳозирча ҳодиса юзасидан бошқа маълумотлар йўқ.






