АсосийDunyo

Англиялик “уйқудаги малика” суткада 22 соат ухлашига тўғри келади

'Англиялик “уйқудаги малика” суткада 22 соат ухлашига тўғри келади 'ning rasmi

Англиянинг Лестер шаҳрида истиқомат қилувчи талаба қиз касаллик туфайли суткада 22 соат ухлашига тўғри келади, деб хабар бермоқда Metro нашри.

Рода Родригез-Диаз (Rhoda Rodriguez-Diaz) камдан-кам учрайдиган хасталик – Клейне синдромига дучор бўлганини ўзи ҳам билмасди. У ўзини лоҳас ҳис қилиб, уззукун ухлайверарди. Энг кучли хуруж уч ҳафта давом этади. Қиз фақат овқатланиш ва хожатга чиқиш учун учунгина иссиқ ўрнини совитарди.

2018 йили Родригез-Диазни курс ишларини ўз вақтида топширмагани ва имтиҳонларнинг ярмига келмагани учун университетдан ҳайдашади. Шундан сўнг қиз сентябрь ойида терапевтга учрашди. Унга Клейне ташхиси қўйилади.

Эндиликда Рода хасталикни аста-секин енгишга ҳаракат қилмоқда.

    Бошқа янгиликлар