Полиция ходими Жастин Биберни қиммат кроссовкаси учун ҳибсга олмоқчи бўлди, деб хабар бермоқда Lenta.ru нашри.
Ҳуқуқ-тартибот ходимининг эътиборини поп-қўшиқчининг оёғидаги Nike компаниясида ишлаб чиқарилган кроссовкадаги кулранг пластик ёрлиқ тортган. Полициячи бу дизайнерлик детали дўконнинг магнит ёрлиғи деб ўйлаб, қўшиқчини ўғирликда айбламоқчи бўлган.
Жастин пойабзални ўғирламаганлигига полициячини аранг ишонтирган.






