АсосийJamiyat

​«Олтин қалам» миллий мукофоти ташкилий қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди

'​«Олтин қалам» миллий мукофоти ташкилий қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди 'ning rasmi

Бугун Миллий матбуот марказида журналистика соҳасида “Олтин қалам" ХІV миллий мукофоти учун халқаро танловни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ташкилий қўмита йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Мазкур танлов Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ва Журналистларни қайта тайёрлаш маркази қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, оммавий ахборот воситалари ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун кенг шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий мушоҳада ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни шакллантириш ҳамда рағбатлантириш мақсадида ўтказилмоқда.

Қайд этилишича, бу йилги XIV миллий мукофотнинг ташкилий қўмитаси таркибига ўзгартириш киритилади. Қўмита таркибига Ўзбекистон Республикаси Президенти админстрацияси ҳузуридаги ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори киритилди.


    Бошқа янгиликлар