АсосийDunyo

Нотўғри овқатланиш инсон саломатлигига тамаки чекишдан кўра кўпроқ хавф солади

'Нотўғри овқатланиш инсон саломатлигига тамаки чекишдан кўра кўпроқ хавф солади'ning rasmi

Нотўғри овқатланиш билан боғлиқ ўлим ҳолатларининг энг юқори даражаси эса Ўзбекистонда экан.

Вашингтон унверситети олимлари томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра сайёрамизда 2017 йили айнан нотўғри овқатланиш билан боғлиқ 11 млн ўлим ҳолати қайд этилган. Дунёнинг 195 мамлакатидан 17 йил мобайнида тўпланган маълумотлар таҳлилига кўра, 10 млнга яқин ўлим ҳолати нотўғри овқатланиш туфайли келиб чиққан юрак- қон томир касалликлари билан боғлиқ экан.

"The Lancet" тиббиёт журналида чоп этилган тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, инсон саломатлиги учун энг хавфли маҳсулот бу туздир. Айнан ушбу маҳсулот 3 млн нафар инсоннинг эрта ўлимига сабаб бўлган. Туз билан боғлиқ ўлим ҳолатларининг энг юқори кўрсаткичлари эса Ўзбекистон, Япония ва Хитойда қайд этилган.

Нотўғри овқатланиш ортидан келиб чиққан юрак қон томир касалликлари билан боғлиқ ўлим ҳолатларининг энг юқори кўрсаткичи Хитойда қайд этилган. Шунингдек, таркибида туз ниҳоятда кўп бўлган ўзига хос қайланинг кўп миқдорда истеъмол қилиниши кунчиқар мамлакатда саратон билан боғлиқ ўлим ҳолатларининг юқори даражада сақланиб қолишига сабаб бўлаётган экан.

    Бошқа янгиликлар