Бугун Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрига Қирғизистон Республикаси Президентининг Маданият ва маънавият бўйича Давлат маслаҳатчиси, Қирғизистон халқ ёзувчиси Султон Раев ва Қирғизистон Республикаси маданият, ахборот ва туризм вазири ўринбосари Қайрат Имомалиевлар ташриф буюришди.
Учрашувда томонларнинг маданият соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш, икки томонлама ўзаро маданий алоқаларини мустаҳкамлаш масалалари борасида фикрлар алмашилди.
Шунингдек, меҳмонлар театрда яқинда очилган музей фаолияти билан ҳам яқиндан танишишди.






