Буюк Британиянинг энг кекса фуқароси узоқ умр кўриш сирини ҳазил тариқасида “ўлимдан қандай қилиб бўлмасин қочиш керак”, деб айтди, дея маълум қилди Daily Mail нашри.
111 ёшини нишонлаётган Боб Уэйтон (Bob Weighton) бир неча операцияларни бошдан кечирган.
Мўйсафид диққат марказда бўлишни ёқтирмас экан. У янги одамлар билан танишиб, одам бўлишни тушунадиганлар билан суҳбатлашишни афзал кўраркан.
Уэйтон бурунгидек ўзи овқат тайёрлайди, дўконга ҳам ўзи чиқиб келади. У кўпроқ кишилар билан дилдан суҳбатлашишни маслаҳат беради.






