АсосийJamiyat

«Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси» кўкрак нишони эгалари тақдирланди

'«Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси» кўкрак нишони эгалари тақдирланди 'ning rasmi

Мўйноқ туманидаги «Орол» стадионининг очилиш маросимида Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев спортни оммалаштиришга қўшган ҳиссаси учун бир гуруҳ мураббийлар, спортчилар ва спорт фидоийларини «Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирлади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали хабар берди.

Тақдирланганлар орасида Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти жисмоний маданият факультети жисмоний тарбия кафедраси мудири Азат Казаков ҳамда ушбу факультетнинг хотин-қизлар спорти йўналиши 3-босқич талабаси Гулайим Жумабаеваларга ҳам кўкрак нишони топширилди.


Азат Казаков - Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган мураббий, Ўзбекистон спорт фахрийси, спорт устаси. Г.Жумабаева дзюдо, миллий кураш ва самбо бўйича спорт устаси, дзюдо бўйича Тошкент гран-приси ғолибаси, Осиё кубоги совриндори ҳисобланади.

    Бошқа янгиликлар