Just Jared портали Марвелнинг “Қасоскорлар” суперқаҳрамонлик фильм серияларидаги асосий актёрларнинг гонорарларини маълум этди, дея хабар бермоқда Gazeta.ru нашри.
Маълум бўлишича, темир одам ролии ижро этган кичик Роберт Дауни 2008 йилда шу номдаги фильм учун 500 минг доллар, 2012 йили эса “Қасоскорлар” учун 50 млн. доллар гонорар олган. Капитан Америка роли ижрочиси Крис Эванс “Қасоскорлар: Абадият жанги” ва “Биринчи қасоскор: Қарама-қаршилик” учун 15 миллион доллар, Бри Ларсон бўлса, Капитан Марвел роли учун 5 миллион доллар гонорарни қўлга киритган.






