Қуролли Кучлар Бош штаби жисмоний тайёргарлик ва спорт бўлими бошлиғи подполковник Азиз Ҳайдаров ҳамда Мудофаа вазирлиги Спорт клуби бошлиғи подполковник Мансур Мамадаминов Вьетнам Республикасининг Хошимин шаҳрида бўлиб ўтаётган 74-халкаро ҳарбий спорт кенгаши (CISM) Бош ассамблеясида қатнашди.
30 апрелга қадар давом этган мазкур тадбирда дунёнинг 98 давлатидан келган ҳарбий спорт мутахассислари иштирок этмокда.
Ассамблея давомида жорий йилнинг 18—27 октябрь кунлари Хитой Халқ Республикасининг Ухан шаҳрида бўлибўтадиган VII Бутунжаҳон ҳарбий-спорт ўйинларига тайёргарлик, қуръа ташлаш ҳамда 2020—2021 йилларда ўткизиладиган мусобақалар бўйича спорт тақвими режаси кўриб чиқилмоқда.
VII Бутунжаҳон ҳарбий-спорт ўйинлари давомида 136 давлат терма жамоаларинингҳарбий спортчилари спортнинг 27 та тури бўйича кучсинашиши кутилмоқда.
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги терма жамоаси ҳам дунё армиялари ўртасидаги энг йирик спорт ўйинларидақатнашиши кутилмоқда.
Маълумот учун: Халқаро ҳарбий спорт кенгаши ёки International Military Sports Council (IMSC) ёки Conseil International du Sport Militaire (CISM) – жаҳонда йирик спорт фанлараро ташкилотларидан бири ҳисобланади.У 1948 йилнинг 18 февраль куни Франциянинг Ницца шаҳрида ташкил топган. Кенгашга биринчи аъзолари Бельгия, Дания, Франция, Люксембург ва Нидерланд давлатлари бўлган. Хозирги вақтда CISM Халқаро Олимпиа қўмитасидан кейин дунёнинг энг нуфузли спорт ташкилоти ҳамда Military World Games ва World Military Cup (Бутунжаҳон армия ўйинлари) каби катта аҳамиятга эга бўлган халқаро спорт тадбирларининг ташкилотчиси ҳисобланади. CISMнинг фарқли томони шундаки, у фақат ҳарбий спортчиларни ўзаро бирлаштиради. Халқаро ҳарбий спорт кенгашини ҳарбий спортни ривожлантиришда илмий ва техник ёндашишларни ўрганиш бўйича ўзининг Академиясига эга. Асосий спорт турларини ривожлантириш, мусобақаларни ташкил этиш ва ўтказиш масалалари билан шуғулланадиган доимий техник қўмиталар мавжуд.
Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати