АсосийJamiyat

​Ёзувчи Комил Синдоров билан ижодий учрашув бўлиб ўтди

'​Ёзувчи Комил Синдоров билан ижодий учрашув бўлиб ўтди'ning rasmi

Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти курсантлари ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини янада ошириш мақсадида таниқли ёзувчи, детектив асарлар муаллифи Комил Синдоров ижодий учрашуви ташкил этилди.

Ижодий учрашувда институтнинг Божхона ҳуқуқи таълим йўналишида таҳсил олаётган курсантлар адибнинг “Қимматга тушган хато”, “Темурийлар кутубхонасининг сири”, “Амирликнинг олтин тахти изидан”, “Кечиккан қасос” китобларининг яралиш тарихи, асарлардаги образларнинг ҳаётий мисоллар орқали бадиий жиҳатдан бойитилганлиги китобхон қалбига йўл топиб боришига сабаб бўлаётганлигини эътироф этишди.

Бу каби бадиий асарлар мутолааси курсанларнинг касбий фаолияти давомида таҳлилий фикрлаш қобилиятини оширишга хизмат қилиши шубҳасиз.

Ижодий учрашув давомида К.Синдоров ўз ижоди тўғрисида тадбир иштирокчиларига атрофлича маълумот бериб, китобхонликнинг аҳамиятини тушунтирди. Шунингдек, курсантларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб қайтарди.

Тадбир сўнгида муаллиф ўз ижодига мансуб бадиий асарларни институт кутубхонасига туҳфа этди.

    Бошқа янгиликлар