Қонун лойиҳаси аёлларни турмушда, иш жойларида, таълим муассасаларида тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишга, аёлларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олишга, шунингдек тазйиқ ва зўравонлик қурбонларини ҳуқуқий ҳамда ижтимоий ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга қаратилган.
Хужжатда зўравонлик, зўравонлик қурбони ва бошқа терминларнинг аниқ тушунчалари киритилмоқда, зўравонликнинг тўртта тури белгиланмоқда. Бундан ташқари зўравонликнинг олдини олишнинг мухим чораси сифатида ҳимоя ордери киритилмоқда.
Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жойлаштирилди. Сиз билдирган фикр-мулоҳаза ва таклифлар асосида хужжат янада такомиллаштирилади.
Мазкур Қонун лойиҳаси муҳокамасида фаол иштирок этишингизни сўраймиз. Қонун лойихаси билан қуйида танишиш ва фикр билдириш мумкин:






