Тошкент вилояти Чирчиқ ДПИ вакиллари шу йилнинг 9 май куни Қозоғистон Республикасининг Чимкент шаҳрида ўтказилган “Shymkent music games” кўп жанрли мусиқа танловида иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналида хабар берилган.
Халқаро танловнинг чолғу ижрочилиги йўналишида институт Мусиқа таълими йўналиши жамоаси – ўқитувчилар Шоҳида Маҳкамова, Малоҳат Муҳитдинова ҳамда 1-курс талабалари Собиржон Тошметов, Шукурбек Ҳалилов, Шерзод Тошматовлар
1-ўринни қўлга киритиб, 1-даражали диплом билан тақдирланди.
Мазкур ғалаба чирчиқлик талабаларга устозлари билан бирга 2020 йил Италиянинг Рим шаҳрида ўтказиладиган халқаро мусиқа танловида иштирок этиш учун йўлланма берди.






