Бугун мамлакатимизнинг учта стадионида 8-тур ўйинлари давом эттирилди. Якшанбага белгиланган ўйинларни ТТЙМИ стадиони мезбонлик қилган "Бунёдкор" ва "Қўқон-1912" жамоалари ўртасидаги учрашуви бошлаб берди.
Ўйин мезбонларнинг кескин ҳужумлари билан бошланди ва бу тезда ўз самарасини берди. 12-дақиқада "қалдирғочлар"нинг ёш ва умидли футболчиси Жасур Жалолиддинов рақиб жарима майдони ичида йиқитилди. Вазиятга яқин турган учрашув бош ҳаками "Қўқон-1912" дарвозасига пенальти белгилади. Уни Хуршид Ғиёсов аниқ бажариб ҳисобни очди - 1:0. Бу Хуршиднинг мавсумдаги бешинчи голи эди.
Шундан кейин ҳам майдон эгалари ташаббусни ўз қўлида ушлаб турди ва рақиб дарвозасига тинмай таҳдид солиб турди.
49-дақиқада эса "Бунёдкор" ҳужумчиси Миржаҳон Мираҳмадов яқин масофадан дарвозани ишғол этолмади. Меҳмонлар эса кам сонли ҳужумларидан бирини муваффақиятли якунлади.