АсосийSport

​Умид Аҳмаджонов ЖЧдан аввал таэквондочиларимиз билан учрашди

'​Умид Аҳмаджонов ЖЧдан аввал таэквондочиларимиз билан учрашди'ning rasmi

15-19 май кунлари Буюк Британиянинг Манчестер шаҳрида таэквондо бўйича катталар ўртасида навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Токио Олимпиадасига қимматли энг йирик рейтинг очколарини тақдим этувчи мазкур мусобақа бутун спорт жамоатчилигининг эътиборида бўлиши табиий.

Ушбу жаҳон чемпионатига Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам пухта тайёргарлик кўришди. Бугун Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон таэквондо ассоциациясида мусобақада иштирок этувчи спортчи ва мураббийларимиз билан учрашув ўтказди.

Унда Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси раҳбарияти, спортчилар ва мураббийлар, Ўзбекистон МОҚ мутасаддилари иштирок этишди.

    Бошқа янгиликлар