АсосийJamiyat

“Ўзбекистон баҳори” фестивали ғолиблари тақдирланди

'“Ўзбекистон баҳори” фестивали ғолиблари тақдирланди'ning rasmi

Республика ёш ижодкорлари кенгаши ташкил этган “Ўзбекистон баҳори” II республика анъанавий ижод фестивали бу йил Хива шаҳрида бўлиб ўтди.

Эслаш жоиз, Республика ёш ижодкорлари кенгаши Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2017 йили ташкил этилган эди. Ўтган қисқа вақт ичида кенгаш кўплаб ёшларни ўз атрофига бирлаштирди, истеъдодларни кашф этди. Уларни рағбатлантириб, қўллаб-қувватлаб ҳам келмоқда.

“Ўзбекистон баҳори” республика анъанавий ижод фестивали ҳам ана шу эзгу мақсад йўлидаги муҳим аҳамиятли тадбирлардан биридир.

Фестивалда республикамизнинг барча ҳудудларидан жам бўлган истеъдодли ёшлар қадим Хиванинг тарихий масканлари билан танишди, ижодий учрашувлар, давра суҳбатлари бўлиб ўтди. Ёшлар турли йўналишларда устозлардан маҳорат сабоқларини олди.

Тантанали тадбирда наср, назм, драматургия, журналистика, тасвирий санъат ва фотография йўналишида 3 нафардан ғолиблар тақдирланди.

photo_2019-05-13_00-29-00.jpg

Улар билан танишинг:

Назм йўналишида – Шаҳриёр Ибрагимов, Гулҳаё Анорова, Зулхумор Орифжонова.

Наср йўналишида – Жуманазар Йўлдошев, Обиджон Қўлдошев, Биби Робия Саидова.

Драматургия йўналишида – Ҳуснорахон Рўзматова, Обиджон Рўзибоев, Шавкатжон Бобомуродов.

Журналистика йўналишида – Сайёрахон Ғуломжонова, Санжар Эшмуродов, Инобат Аҳатова.

Тасвирий санъат йўналишида – Мадинахон Абдуллаева, Жасмина Ҳасанова, Дилнозахон Ғофурова.

Фотография йўналишида – Ҳамдамбек Мамадалиев, Азамат Каттаев, Дилзодахон Ҳамиджонова.

Ғолибларга ташкилотчиларнинг қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

Ўзбекистон театр арбоблари уюшмаси ёшлари саҳна кўринишларини тақдим этди. Хоразмнинг хушовоз хонандалари даврага файз киритди.

Тадбирда Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари С.Салаев сўзга чиқиб, ёшларни табриклади.

photo_2019-05-13_00-29-04.jpg

    Бошқа янгиликлар