Ўзбек тили ва адабиёти бўйича филологлар, илмий-педагогик кадрлар, юқори малакали таржимонлар етиштириб бериш, мазкур соҳаларда илмий-тадқиқот фаолиятини юритиш, соҳа мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш асосий вазифаси бўлган Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 3 ёшга тўлди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 13 майдаги Фармонига асосан ташкил этилган Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ўз йўналишида Марказий Осиёда ягона университет ҳисобланади.

Бугунги кунда университетнинг 3 та факультетида 4 таълим йўналишида 1700 нафар талаба таҳсил олади, уларга 2 нафар академик, 28 нафар профессор таълим беради.

Университет 3 та халқаро ассоциация аъзоси, дунёнинг элликка яқин нуфузли ОТМларининг яқин ҳамкори, мамлакатимиздаги 18 та ва хориждаги 18 та олий таълим даргоҳларига таянч олий ўқув юрти саналади.

Университет жамоаси томонидан ОТМ ташкил топганининг уч йиллилги муносабати билан 3 йиллик тарихи акс этган кўргазмалар, фотолавҳалар ва байрам тантаналари ташкил этилди.






