Пойтахтимиздаги Симпозиумлар саройида Москва давлат халқаро муносабатлар институти битирувчиларининг V халқаро форуми бошланди. "Халқ сўзи" нашрининг ёзишича, анжуманда мазкур олий ўқув юртини тамомлаган ва айни пайтда турли юқори лавозимларда фаолият юритаётган давлат арбоблари, сиёсатчилар, йирик тадбиркорлар иштирок этмоқда.

Форумда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг форум иштирокчиларига йўллаган байрам табригини Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов ўқиб эшиттирди.

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ҳам Москва давлат халқаро муносабатлар институти ташкил этилганининг 75 йиллиги муносабати билан табрик йўллади. Уни МДХМ ректори А.Торкунов ўқиб эшиттирди.

Тадбирда Москва давлат халқаро муносабатлар институти мадҳияси янгради. Унинг муаллифи Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров саналади.

Форум давом этмоқда.






