АсосийJamiyat

​131 миллион сўмлик дори воситаларини ноқонуний олиб кирилишига нуқта қўйилди

'​131 миллион сўмлик дори воситаларини ноқонуний олиб кирилишига нуқта қўйилди'ning rasmi

Божхоначилар томонидан сифати кафолатланмаган дори маҳсулотларининг ноқонуний олиб кирилишига ўз вақтида чек қўйилмоқда.

Жумладан, Тошкент халқаро аэропортига хориждан учиб келган фуқаролар С.С. ва Г.Б.ларнинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди.

Текширув жараёнида ҳар иккала фуқарода декларацияда кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган, умумий қиймати 131 миллион сўмдан ортиқни ташкил этувчи 4 турдаги сифати кафолатланмаган дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар