1

"Саломатлик – 2020" анжумани Тошкентда иш бошлади

ЖАМИЯТ 29.11.2014, 16:19
"Саломатлик – 2020" анжумани Тошкентда иш бошлади

Тошкентда 27 ноябрь куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг “Саломатлик – 2020” сиёсатини амалга ошириш бўйича олий даражадаги минтақавий анжумани ўз ишини бошлади, дея хабар бермоқда uz24.uz.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда давлат, жамоат ва халқаро ташкилотлар вакиллари, олимлар, миллий ва хорижий экспертлар иштирок этмоқда.

Икки кун давом этадиган халқаро анжуманда “Саломатлик – 2020” стратегиясининг асосий тамойиллари ва йўналишлари, Ўзбекистонда бу борада эришилаётган ютуқлар, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, она ва бола саломатлигини янада яхшилашга бағишланган маърузалар тингланади, ўзаро фикр алмашилади.

Шунингдек,тадбир доирасида мустақиллик йилларида мамлакатимизда соғлиқни сақлаш ҳамда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш соҳасида эришилган ютуқларга бағишланган кўргазма намойиш этилмоқда.

Анжуман доирасида иштирокчилар В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик марказининг Кардиожарроҳлик мажмуаси, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази, болалар спорт мажмуалари фаолияти билан танишади.

Маълумот учун, “Саломатлик – 2020” стратегияси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, инсон саломатлиги ва бўлажак насллар камолотига салбий таъсир этадиган тиббий-ижтимоий, иқтисодий, экологик муаммоларнинг олдини олишга йўналтирилган.

Ўзбекистон сўнгги йилларда “Саломатлик – 2020” стратегиясида кўзда тутилган устувор йўналишларнинг ҳар бири бўйича нуфузли халқаро ташкилотлар вакиллари иштирокида йирик симпозиум, конференция ва форумлар ўтказиб, бу борадаги тажрибаси билан ўртоқлашишга муваффақ бўлмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1