1

МИБ директори Қашқадарё вилояти бўйича сайёр қабулларни ўтказади

ЖАМИЯТ 27.05.2019, 16:33
МИБ директори Қашқадарё вилояти бўйича сайёр қабулларни ўтказади

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори Ботир Баҳромович Қудратхўжаев Қашқадарё вилоятида сайёр қабуллар ўтказади.

Хусусан, жорий йилнинг 28 май куни Бюронинг Муборак туман бўлими биносида Қарши, Касби, Миришкор, Нишон, Косон, Деҳқонобод туманлари ҳамда Қарши шаҳар аҳолиси учун, шунингдек 29 май куни Бюронинг Қамаши туман бўлими биносида Шаҳрисабз, Китоб, Яккабоғ, Чироқчи, Ғузор туманлари ва Шаҳрисабз шаҳар аҳолиси учун сайёр қабуллар ўтказади.

Учрашувда Бюронинг Қашқадарё вилоят бошқармаси раҳбарияти ҳам бевосита иштирок этади.

Тадбир давомида аҳоли томонидан соҳа доирасида ўзларини қийнаётган муаммолари, таклиф ва мулоҳазалари тингланиб, уларни жойида бартараф этиш чоралари кўрилади.

Маълумот учун: Муборак туманида бўлиб ўтадиган сайёр қабул 14:00 дан 18:00 га қадар, Қамаши туманида бўлиб ўтадиган сайёр қабул 10:00 дан 16:00 га қадар давом этади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1