1

Қишлоқ хўжалиги соҳасида Исроил билан ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда

ИҚТИСОДИЁТ 01.06.2019, 14:28
Қишлоқ хўжалиги соҳасида Исроил билан ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда

Жорий йилнинг 29 май куни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ҳўжалиги вазирлигида Исроил Қишлоқ хўжалиги ва аграр тарраққиёт вазирлиги бош директори ўринбосари Михал Леви бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот чоғида Михал Леви Ўзбекистондаги барқарор иқтисодий муҳит қишлоқ хўжалиги соҳасини янада тараққий эттиришга замин яратишини таъкидлади. Соҳа ривожига хизмат қилувчи замонавий механизмларни жорий этиш ва мамлакатимиз қишлоқ хўжалигининг истиқболи йўлида илғор технологияларни кенг татбиқ этишга қаратилган саъй-ҳаракатларни амалга оширишга тайёр эканини қайд этди.

Ўз навбатида, Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев бу борада эришилган келишувлар алоҳида аҳамият касб этиши, мазкур учрашув ҳамкорликнинг муҳим йўналишларини белгилаб олиш, соҳага оид маълумотлар алмашиш имконини беришига ишонч билдирди.

Учрашувда исроиллик ишбилармонларга мамлакатимизда хорижий инвесторлар учун яратилган қулай шароитлар ва имтиёзлар ҳақида маълумот берилди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари хусусида сўз юритилди.

Шунингдек, учрашув давомида томонлар иккала мамлакатнинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдорлигини таъкидладилар.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1