Тошкент шаҳрида кузатиладиган ёғингарчилик оқибатида ҳудудларда сув тўпланиб қолишининг олдини олиш мақсадида дренаж тизимларини режа асосида янгилаш ва таъмирлаш кўзда тутилган.
6 июнь куни Амир Темур шоҳ кўчасининг “Toshkentland” боғидан Radisson меҳмонхонасигача бўлган қисмидаги дренаж қувурлари янгиланиши режалаштирилган.
Шу муносабат билан йўлнинг мазкур қисми 6 июнь куни кечки соат 23:00дан 7 июнь тонгги соат 6.00 гача бўлган вақт давомида ёпилади.
Келтирилган ноқулайлик учун узр сўраймиз, дея хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати .






