1

Сайёр учрашувлар тараққиётга хизмат қилади

ЖАМИЯТ 09.06.2019, 10:15
Сайёр учрашувлар тараққиётга хизмат қилади

Андижон вилояти божхона бошқармасида фуқаролар ва тадбиркорлар иштирокида “Очиқ мулоқот” тарзида навбатдаги сайёр учрашув бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари М.Салиев ҳамда вилоятнинг мутасадди идора ва ташкилот масъул ходимлари, фуқаролар ва тадбиркорлар иштирок этишди.

Тадбиркорликни янада ривожлантириш – мамлакатимиз иқтисодий сиёсатининг муҳим йўналиши этиб белгиланганлиги, ўтган давр давомида бизнес муҳитини яхшилаш, аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш бўйича фармон ва қарорлар қабул қилиниши билан бир қаторда рухсат берувчи ҳужжатларни олиш тартиби сезиларли даражада соддалаштирилганлиги, тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолиятини текширишлар қисқартирилганлиги, миллий маҳсулотларимизни хорижга экспорт қилишда тадбиркорларга янада қулайликларни яратиш борасида божхона тизимида ҳам жадал имкониятлар эшиги очиб берилаётганлиги М.Салиев томонидан тадбир иштирокчиларга етказилди.

Учрашув давомида тадбиркорлар фаолиятида юзага келаётган муаммоли масалалар ўртага ташланган ҳолда кларни ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди.

Шу билан бирга бугунги кунда мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятини ошириш масаласига катта эътибор қаратилаётганлиги таъкидланди. Хусусан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида экспортёрларни қўллаб-қувватлашга қаратилган бир нечта норматив ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилди.

Мева-сабзавот маҳсулотларини экспортини амалга оширишда божхона кўриги бекор қилинди. Юридик шахсларга мева-сабзавот маҳсулотларини 120 кунлик муддатга олдиндан тўловсиз экспорт қилиш ҳуқуқи берилганлиги, бундан ташқари Президентимизнинг 2018 йил 1 августдаги ПФ-5495-сон Фармонларига асосан тадбиркорлик субъектлари томонидан мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишда "Ўзагроэкспорт" АЖ томонидан белгиланган нархларидан паст бўлмаган нархларда экспорт қилиш талаби бекор қилинганлиги ҳам тадбиркорлар учун қулайлик яратди.

Учрашув давомида Андижон вилояти божхона бошқармаси томонидан тадбиркорларга божхона соҳасида янада кенг имкониятлар яратиб бериш мақсадида бу каби тадбирлар мунтазам равишда ўтказиб борилишига келишиб олинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1