1

“Digital Generation Camp” ўқув оромгоҳининг илк битирувчилари халқаро рақамлаштирилган сертификатлар билан тақдирланди

ЖАМИЯТ 24.06.2019, 11:55
“Digital Generation Camp” ўқув оромгоҳининг илк битирувчилари  халқаро рақамлаштирилган сертификатлар билан тақдирланди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда Тошкент шаҳридаги Инҳа Университети ҳамкорлигида “Digital Generation Camp” лойиҳаси ишга туширилди. IT соҳасидаги мазкур лойиҳа асосида 18-22 июнь кунлари “Ёшлар оромгоҳи”да “Digital Generation Camp” ёзги оромгоҳи ташкил этилди. Унда иштирок этиш учун ўқув тизими орқали лойиҳанинг 5та йўналиши бўйича 16 ёшдан 25 ёшгача бўлган 90 нафар ёшлар саралаб олинди.

Бўстонлиқ тумани “Ёшлар огомгоҳи”да тадбирнинг очилиш маросими ўтказилиб,ундаЎзбекистон ёшлар иттифоқи раисининг биринчи ўринбосари Алишер Саъдуллаев, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари Қаҳрамон Йўлдошев ва Тошкент шаҳридаги Инҳа Университети ректори Музаффар Жалоловлар лойиҳанинг мақсад ва вазифалари хусусида сўз юритди.

Иштирокчиларнинг ҳар бир йўналишдаги билим даражаси ва қобилиятини аниқлаш учун улар мавжуд йўналишларнинг илғор вакиллари ва таниқли блогерлари Нуруддин Иминоҳунов, Улуғбек Каланов, Дилмурод Ҳодиев, Жалолиддин Мирзаев билан учрашиб, интерфаол машғулотларга жалб қилинди. Халқаро спикерлардан “Startup Weekend” лойиҳасининг Ўрта Осиёдаги координатори Анураг Малоо ва Мустафа Хамви “Digital Generation Camp” лойиҳаси ва ёшлардаги имкониятлар ҳақида ўз фикрини билдирди.

Лойиҳанинг амалий қисмида талабалар жамоаларга бўлинган ҳолда тажрибали менторлар билан фикр алмашиб, IT соҳасидаги долзарб лойиҳалар устида иш бошлади. Улар ўқув платформа олдидан зарур ишчи буюмлар билан таъминланиб, ҳар бир йўналишда маҳорат дарсларини ўтади. Тошкент шаҳридаги Инҳа университети профессори Азиз Мараҳимов ва “ЗўрТВ” телеканали продюссери Комил Жалиловлар иштирокчилар билан ўз тажрибаларини бўлишди.

Оромгоҳнинг 5-куни иштирокчилар якка ва жамоавий тарзда ўз лойиҳалари тақдимотини намойиш этди. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қаҳрамон Қуранбоев ва Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ректори Музаффар Жалоловлар лойиҳанинг ёпилиш маросимида қатнашиб, ҳар бир йўналиш бўйича ўзбек, рус ва инглиз тилларида ўз тақдимотларини ўтказган ёшларга халқаро миқёсида ҳам амал қиладиган рақамлаштирилган сертификатларни топширди. Қатнашчилар 5 кунлик олган билим ва тажрибаларини ўз ҳудудларидаги ёшлар билан ҳам ўртоқлашадиган бўлди.

“Ўрган, улаш, руҳлантир” шиори остидаги лойиҳада ёшларнинг жаҳондаги охирги трендлар, стартапларни яратиш ва уларни самарали юритишни ва бозор талабларини ўргангани, шунингдек, медиа соҳасида зарур билим, кўникмаларга эга бўлгани уларга келгусидаги фаолиятларида дастури амал бўлади.

Мазкур лойиҳа эркин фикрловчи, технологик трендларга қизиқувчи ёшларни дастурлаш, робототехника, медиа ва дижитал маркетинг, дизайн, киберспорт йўналишлари бўйича бирлаштирди. Бундан ташқари, уларнинг жамоавий бўлиб ишлашларини таъминлаб, ҳамкорлик ҳамда режалаштириш қобилиятини кучайтиришга хизмат қилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1