1

Йўналишли таксиларга махсус давлат рақамлари бериладими?

ЖАМИЯТ 24.06.2019, 13:42
Йўналишли таксиларга махсус давлат рақамлари бериладими?

2020 йил 1 январдан бошлаб ягона таниш белгилари билан жиҳозланмаган, ташқи ва ички маълумотларга эга бўлмаган йўналишли таксиларга лицензиялар берилишини тақиқланиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Йўналишли таксилар фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси тайёрланиб, муҳокамага қўйилди.

Ҳужжат лойиҳасида йўналишли таксилар учун ягона таниш белгилари ва уларнинг ишларини ташкил этишга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низом илова қилинган.

Унга кўра, 2020 йил 1 январдан бошлаб ягона таниш белгилари билан жиҳозланмаган, ташқи ва ички маълумотларга эга бўлмаган йўналишли таксиларга лицензиялар берилишини тақиқлаш назарда тутилмоқда.

Лойиҳада қайд этилишиа, Ички ишлар вазирлиги юридик шахсларга тегишли бўлган йўналишли таксиларга бериш учун I тип – рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг махсус “YT...” сериясини ажратиш назарда тутилган.

Шунингдек, 2020 йил 1 январгача бўлган муддатда ташувчилар, маҳаллий бюджет ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар маблағлари ҳисобига йўналишли таксиларнинг махсус жиҳозланган тўхташ жойлари қурилади.

Низомда йўналишли таксилар ҳайдовчиларига қўйиладиган талаблар баён этилган.

“Йўловчилар ташиш учун мўлжалланган йўналишли таксиларни бошқаришга ҳайдовчилик гувоҳномасида:

• енгил турдаги автотранспорт воситаларини бошқариш учун “В” рухсат белгиси бўлган;

• автобус, микроавтобус туридаги автотранспорт воситаларини бошқариш учун “D” рухсат белгиси бўлган;

• 21 ёшга тўлган, тиббий кўрикдан ўтган ва камида уч йиллик ҳайдовчи стажига эга бўлган шахслар қўйилади”

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1