1

Хоразмликлар Ёшлар кунига катта тайёргарлик кўрмоқда

ЖАМИЯТ 27.06.2019, 15:19
Хоразмликлар Ёшлар кунига катта тайёргарлик кўрмоқда

Кеча, 26 июнь куни Хоразм вилоятининг Янгибозор тумани марказидаги истироҳат боғида Шимоли-ғарбий ҳарбий округи Урганч гарнизони, ДХХ чегара қўшинлари ҳамда миллий гвардия ҳарбийлари иштирокида ватанпарварлик фестивалиўтказилди.

Янгибозор марказий кўчаларида Мудофаа вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларида фойдаланилаётган жанговар техникалар ҳамда ҳарбий оркестр гуруҳларининг мусиқа садолари остида шаҳдам қадамлар билан халқ орасига кириб борган ҳарбийларни мингдан зиёдёшлар ҳаяжон билан кутиб олишди. Фестивал доирасида қурол-аслаҳалар ва жанговар техникалар кўразмаси намойишга қўйилди. Қизиқарли ўтган фестиваль сўнгида Нукус гарнизони Маънавият ва маърифат маркази ҳарбий оркестри томонидан “Ватан муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” шиори остидаги концерт дастури каттаю-кичикни рақсга чорлаб, хушкайфият улашди.

Шимоли-ғарбий ҳарбий округи матбуот хизмати

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1