1

Навоийда бир гуруҳ оммавий ахборот воситалари ходимлари, фуқаролар ва маҳалла раислари рағбатлантирилди

ЖАМИЯТ 28.06.2019, 13:46
Навоийда бир гуруҳ оммавий ахборот воситалари ходимлари, фуқаролар ва маҳалла раислари рағбатлантирилди

Бундан икки йил муқаддам “Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинган эди. Ўтган даврда, тўпланган тажриба, ходимларнинг ишга масъулияти ва амалга ошираётган ишлар натижасида Давлат раҳбари ва Бош прокурор томонидан олдимизга янги ва қўшимча вазифалар юклатилди.

Жумладан, ичимлик суви таъминоти ҳамда маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун тўловларни ундириш бюро томонидан амалга оширилиши белгиланди.

Эришилаётган натижалар - оммавий ахборот воситалари, маҳалла раислари ва намунали истеъмолчиларимизнинг кўмаги натижаси ҳисобланади. Зеро, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва янгиликларни аҳоли эътиборига етказиш, тўлов интизоми ва маданиятини шакллантиришда ОАВ хизматлари чексиздир.

Айниқса, бу борада шахсий намуна бўлаётган фуқароларимизни алоҳида эътироф этиш ўринли.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, бюро органлари тўлов интизомини мустаҳкамлаш йўлида фақат кескин ва қатъий чораларни кўриб қолмасдан, балки қонун устуворлиги, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини сузсиз ижросини таъминлаш, энергия ресурслари, сув таъминоти ва сув чиқариш соҳасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда тўлов интизомини мустаҳкамлашдаги фаол иштироки учун фуқаролар ва юридик шахсларни рағбатлантириш функциясини ҳам бажариб келмоқда.

Бу фаолият Бюро директорининг алоҳида буйруғи билан мустаҳкамланган.

Шундан келиб чиққан ҳолда, Бюронинг Навоий вилоят бошқармаси бошлиғи У.Б.Саъдуллаев томонидан 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда тўлов интизоми ва маданиятини мустаҳкамлашда фаол иштирок этаётган 15 нафар оммавий ахборот воситалари ходимлари, маҳалла раислари ва фуқаролар ташаккурнома ва совғалар билан рағбатлантирилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1